Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Украина устида парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд жорий этишни режалаштирмаяпти – Столтенберг
Столтенбергнинг таъкидлашича, низо Европада кенг кўламли урушга айланиб кетишининг олдини олиш НАТОнинг зиммасида.
Фото: Global Look Press
НАТО Украина устида парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд жорий этмоқчи эмас. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг NBC News’га берган интервьюсида маълум қилди.
"Бизнинг Украинага кириш ниятимиз йўқ – на ердан, на ҳаводан", - деди у.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, Россия Украинага қарши "шафқатсиз низо" олиб бормоқда.
Унинг таъкидлашича, бу низо Европада кенг кўламли урушга айланиб кетишининг олдини олиш НАТОнинг зиммасида.
Парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд НАТО ўз кучларини Россия Украинага ҳаво орқали ҳужум қила олмайдиган тарзда жойлаштиришини англатади.
Мавзуга оид
16:17 / 31.01.2026
Россия Трампнинг илтимосига қарамай Украинага яна зарба берди
10:38 / 31.01.2026
АЭХА Украинада ядровий авария хавфи борлигидан огоҳлантирди
09:21 / 31.01.2026
Зеленский: Энергетикага зарба бермаслик бўйича “энергетик сулҳ” ишга тушди
16:13 / 30.01.2026