Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Покистонга боради
Президент Шавкат Мирзиёев 3−4 март кунлари Покистонга давлат ташрифини амалга оширади. Иккитомонлама музокараларда стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан 3−4 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Энг аввало, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳаларида амалий ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан фикр алмашилади.
Саммит якунида қўшма декларация ва қатор икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Покистон президенти Ориф Алвий, ушбу мамлакат идоралари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашиши ҳам кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026