Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси илк марта 10 955 сўмгача кўтарилди
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 4 март, жума куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 890 сўмга сотиб олишни, 10 955 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу энг янги юқори кўрсаткич. Бундан олдинги рекорд 22 февраль куни ўрнатилган эди — 1 АҚШ долларининг курси 10 945 сўмга чиққан.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
- «Даврбанк»: сотиб олиш — 10 870 сўм, сотиш — 10 955 сўм.
- «Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 895 сўм, сотиш — 10 955 сўм;
- «Алоқа банк»: сотиб олиш — 10 880 сўм, сотиш — 10 950 сўм;
- «Туронбанк»: сотиб олиш — 10 875 сўм, сотиш — 10 945 сўм;
- «Микрокредит банк»: сотиб олиш — 10 890 сўм, сотиш — 10 955 сўм;
- «Капиталбанк»: сотиб олиш — 10 890 сўм, сотиш — 10 950 сўм.
Марказий банк 4 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, долларнинг расмий курси 2,42 сўмга кўтарилиб, 10 900,25 сўмни ташкил қилди.
Мавзуга оид
16:12 / 22.08.2025
Долларнинг расмий курси охирги 20 ойликдаги энг паст даражага тушди
16:50 / 23.06.2025
Долларнинг расмий курси 12 410 сўмгача тушди
21:49 / 19.05.2025
Сўнгги бир ҳафтада доллар 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди
18:32 / 13.02.2025