Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Суми областидан талабаларни олиб чиқиш учун «яшил йўлак» ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда
Ўзбекистонда Украинанинг Суми областидан талабаларни олиб чиқиш учун «яшил йўлак» ташкил этиш масаласи устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида айтилган.
Қайд этилишича, 2022 йил 4-5 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 666 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 89 нафар аёллар, 59 нафар вояга етмаган шахс ва 8 нафар чақалоқ олиб келинди.
28 февралдан 5 мартга қадар 14 та авиарейс ташкиллаштирилди ва 3 245 нафар ватандошимиз қайтарилди. 5 мартга қатор рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг Киев шаҳридаги элчихонаси саъй-ҳаракатлари билан Трускавец шаҳрида даволанаётган 20 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди. Суми области маъмурияти билан бу ердаги олийгоҳларда ўқиётган 25 ўзбек талабасини олиб чиқиш учун «яшил йўлак» очиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ватандошлар билан доимий мулоқот олиб бораётгани айтилган. Дипломатлар Украинанинг турли нуқталарида, шу жумладан, жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудларда бўлиб, фуқароларни эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026