Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёл-қизларни мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
«Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, хусусан, мўътабар аёл зотига ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизни муносиб қадрлаш мақсадида қуйидагилар мукофотлансин», дейилади фармон матнида.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан
- Рўзиева Насиба Жумаевна — Учқудуқ туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби директори, Навоий вилояти
- Холманова Зулхумор Турдиевна — Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг тил назарияси кафедраси мудири
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
- Адилова Матоб Джабборовна — Когон туманидаги «Баноаз текстиль» масъулияти чекланган жамияти директори, Бухоро вилояти
- Аитбаева Рузибика Аматовна — Беруний туманидаги «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси
- Гуламова Дилбара Жураевна — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Материалшунослик институти лаборатория мудири
- Давлетова Назира Худайбергановна — Боғот туманидаги «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Хоразм вилояти
- Исакова Мухаё Сражидиновна Карабаева — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институти бош илмий ходими
- Олтиной Эрмухаммедовна — «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг цех оператори, Тошкент вилояти
- Нарзуллаева Адинахон — Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри солист-вокалисти
- Нориева Шарофат Эргашевна — Шароф Рашидов туманидаги «Гулчи опа томорқа хизмати» кластери раҳбари, Жиззах вилояти
- Рахимова Азизахон Иминжановна — Учқўрғон туманидаги «Иминжон Муҳаррам Бону» фермер хўжалиги бошлиғи, Наманган вилояти







