Ўзбекистон | 16:14 / 08.03.2022
16935
1 дақиқада ўқилади
ЖИДУ қошидаги лицейга директор тайинланди
Маннопова Ойдинхон Султоналиевна Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети Академик лицейи директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ойдинхон Маннопова – 1998 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келаётган тажрибали дипломат.
У икки томонлама ва кўптомонлама ҳамкорлик бошқармаларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси (2007-2011, 2014-2015) ва Қозоғистон Республикаси (2018-2022)даги элчихоналарида дипломатик ва консуллик вазифаларини бажарган.
Маннопова – Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академиясини тамомлаган, сиёсий фанлар номзоди.
Мавзуга оид
11:20 / 29.07.2024
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт нархи оширилди
14:49 / 25.07.2022
ЖИДУ “смарт университет”га айлантирилади — президент қарори
21:07 / 17.06.2022
Содиқ Сафоев — АҚШ сафари таассуротлари, конституциявий ислоҳот ва ЖИДУ «монополияси» ҳақида
10:56 / 18.09.2020