2021 йилги ҳукумат қарорида педагогларга қоғоз шаклдаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби белгиланган. 

Аттестациядан ўтганлик сертификатига асосан, ўқитувчиларга тоифалар берилади ва бу уларнинг ойлик маошига таъсир қилади.    

“Электрон сертификатларнинг дастлабкилари фаолияти давомида ютуқларга эришган, малака тоифасини аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан тўғри қўлга киритган педагогларга тарқатилди”, деб хабар берди Таълим инспекцияси.

Энди фаолияти давомида ютуқларга эришган қуйидаги ўқитувчилар аттестациясиз ҳам тоифа олишлари мумкин:

  • туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);
  • халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);
  • халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль (биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин) совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) тўғридан тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланган, «Устоз» миллий мукофоти ғолиблари, Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган ёки республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагогларнинг малака тоифаси (лавозими) ҳеч бир синовларсиз