Ўзбекистон | 09:55 / 09.03.2022
12847
1 дақиқада ўқилади

Хатирчи тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низомовга иш фаолиятидаги хато ва камчиликлар учун ҳайфсан берилди.

Фото: Хатирчи тумани ҳокимлиги

Сайфиддин Низомов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсуновнинг тегишли фармойиши билан интизомий жазога тортилди. Фармойишда белгиланишича, Низомов деҳқон хўжаликларини юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танловга чиқариш ишларини ташкиллаштириш масалаларида сусткашлик қилган. Шунингдек, у иш фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйиб, меҳнат ҳамда ижро интизомини бузган.

Олдинроқ Навоий шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Томди тумани ҳокимининг икки нафар ўринбосарига ҳайфсан берилганди.

Мавзуга оид