Жаҳон | 17:33 / 12.03.2022
14453
1 дақиқада ўқилади

Германия кузга бориб Россия кўмирига қарамликдан қутулишни режалаштираётганини маълум қилди

Роберт Ҳабекнинг сўзларига кўра, мамлакат кузга бориб Россиядан кўмир олишни, йил охирига бориб эса нефт олишни тўхтатади.

Фото: РИА Новости

Германия 2022 йил кузига бориб Россия кўмирига қарамликдан қутулишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Германия иқтисодиёт вазири Роберт Ҳабек Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасига берган интервьюсида айтди.

«Биз Россия нефти, кўмири ва газига қарамликдан қутулиш устида ҳар куни, баъзан туни билан ишлаяпмиз. Ҳар кун, ҳар соатда Россия импортидан бир қадам узоқлашяпмиз», деди у.

Ҳабекнинг сўзларига кўра, мамлакат кузга бориб Россиядан кўмир олишни, йил охирига бориб эса нефт олишни тўхтатади.

Шу билан бирга, у Россия газига қарамликдан қутулиш қийин бўлишини айтди.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Қўшма Штатлар Россия гази, нефти ва кўмири импортига тақиқ қўйишини маълум қилганди.

Мавзуга оид