Ўзбекистон | 08:11 / 12.03.2022
6268
2 дақиқада ўқилади

Кўкаламзорлаштириш билан шуғулланувчи «Яшил ҳудуд» давлат корхонаси ташкил этилмоқда

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини самарали ташкил этиш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратида бошқарув ходимлари умумий чекланган сони доирасида кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари – “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси директори лавозими ва 5 нафар штат бирлигидан иборат Яшил ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилган.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг:

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги “Ўрмонқурилиш” давлат унитар корхонаси негизида “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади;

тугатилаётган “Ўрмонқурилиш” давлат унитар корхонасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси ҳисобланади.

Белгиланишича, ўрмон фонди ерларини бошқа тоифаларга ўтказиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Молия вазирлиги ҳузурида республикада кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш, узлуксиз молиялаштиришни таъминлаш мақсадида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Яшил макон” жамғармаси ташкил этилади.

Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси моддий техника таъминотини шакллантириш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 йилда қайтариш шарти билан 100 млрд сўм ссуда ажратади.

Мавзуга оид