Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда нақд валютани мамлакатдан олиб чиқишга чеклов ўрнатилди
Мамлакат миллий банки томонидан чиқарилган соф қуйма олтин ва олтин ҳамда кумушдан тайёрланган инвестицион тангалар, оғирлиги 100 граммдан ортиқ бўлган соф олтинни олиб чиқиб кетиш ҳам тақиқланди.
Қозоғистон Республикаси президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон Республикаси молиявий барқарорлигини таъминлаш чоралари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Тўқаевнинг фармонига биноан, Қозоғистон Республикаси миллий манфаатларини ҳимоялаш ва мамлакат молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қозоғистон Республикаси ҳудудидан қуйидагиларни олиб чиқиш тақиқланмоқда:
- 1. 10 минг АҚШ долларидан ошган нақд хорижий валюта ва (ёки) Олиб чиқиш кунида Қозоғистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ҳисобланганда 10 минг АҚШ доллари эквивалентидан зиёд бўлган хорижий валютадаги пул маблағлари;
- 2. Аффинирланган олтиндан 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик ёмбилар ва Қозоғистон миллий банки томонидан чиқарилган олтиндан тайёрланган ALTYN BARYS ва кумушдан тайёрланган KÚMIS BARYS инвестиция тангалари, шунингдек 100 граммдан ортиқ аффинирланган олтин.
«Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида Қозоғистон Республикасидан эквиваленти 10 минг доллардан ортиқ бўлган нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш тақиқланади», дейилади ҳужжатда.
Фармон расман эълон қилинган кун, яъни бугун — 14 мартдан кучга кирган.
Илгари Қозоғистон Марказий банки мамлакатга нақд валюта етказиш мураккаб геосиёсий вазият ва аҳолининг талаби ошгани сабабли қийинлашганини хабар берган эди.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026
Тўқаев ва ЕИ етакчилари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади
18:07 / 22.06.2026