Ўзбекистон | 09:56 / 15.03.2022
18082
2 дақиқада ўқилади

9 та ҳудудда сел хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 16-19 март кунлари Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинди.

Ушбу ҳудудлар:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ туманлари;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари;
  • Андижон вилояти: Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид