Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперпрезидентликдан воз кечиш, ваколатлар қисқариши ва янги вилоятлар. Тўқаев Қозоғистон халқига мурожаат йўллади
Қозоғистон суперпрезидентликдан кучли парламентли президент бошқаруви тизимига ўтади. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев халққа мурожаатида маълум қилди.
«Бугун мен биринчи навбатда жамият талабларидан келиб чиққан ҳолда тизимни модернизация қилиш дастурини таклиф қиламан. Ҳужжатни ишлаб чиқиш жараёнида тадқиқотчиларнинг таклифлари ўрганилди. Умуман олганда, таклиф этилаётган ислоҳотлар жамиятимиздаги кенг кўламли ўзгаришларни ўзида акс эттиради. Бу, айниқса, мамлакат ичидаги фундаментал ижтимоий силжишлар ва геосиёсий кескинликлар фонида муҳим аҳамиятга эга», деди Тўқаев.
Билдирилишича, мамлакатга тараққиётнинг сиёсий моделини қайта қуриш учун муҳим қадамлар керак.
«Гап биринчи навбатда суперпрезидентлик бошқарув шаклидан кучли парламентга эга президентлик республикасига якуний ўтиш ҳақида бормоқда. Бундай тизим ҳокимият институтларининг оптимал мувозанатини таъминлайди ва мамлакатнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади.
Бугун том маънода ҳамма нарса президентга қаратилган ва бу нотўғри. Биз бу амалиётдан аста-секин воз кечишимиз керак. Мен учун ҳар қандай қўшимча куч ва вазият таъсиридан кўра давлатнинг узоқ муддатли манфаатлари муҳимроқ», деди Қозоғистон президенти.
Тўқаев президентнинг ўз ваколатлари даврида партияга аъзолигини тўхтатиш мажбуриятини қонун билан белгилашни таклиф қилди. Бу норма сиёсий рақобатни кучайтириши, барча партияларнинг ривожланиши учун тенг шароитларни таъминлаши айтилди.
«Ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларига партия бўлимларида лавозим эгаллашларини қонуний равишда тақиқлаш керак. Бундай қарорлар кўп қутбли партия тизимини шакллантириш имконини беради», деди у.
Шунингдек, Қозоғистон президенти январ ойи воқеаларини тилга олиб, ваколатлар ҳақида гапирди.
«Фожиали январ»нинг муҳим сабоғи шундан иборатки, ваколатларнинг давлатнинг энг юқори мансабдор шахси қўлида тўпланиши унга яқин шахслар ва молиявий-олигархик гуруҳларнинг таъсирини асоссиз равишда кучайтиради. Улар давлатни шахсий мулк сифатида қабул қилади.
Давлат раҳбари вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимларининг ҳужжатларини бекор қилиш ёки тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга. Бу норма ҳаддан ташқари «қўлда бошқариш» амалиётининг илдиз отишига ёрдам беради ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари мустақиллигини пасайтиради. Қолаверса, ҳозир президент туман, ҳатто қишлоқ ҳокимларини ҳам ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга. Бу қонунларни бекор қилиш керак», деди у.
Қайд этилишича, президентнинг ортиқча ваколатларидан воз кечиш мамлакатдаги сиёсий модернизацияни таъминлайдиган муҳим омил бўлади. Таклиф этилаётган ташаббуслар «ўйин қоидалари»ни тубдан ўзгартириб, жамиятни янада демократлаштириш учун мустаҳкам пойдевор яратиши айтилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда янги ҳудуд - Абай вилояти ташкил этилиши ҳам маълум қилди. Семей шаҳри унинг маъмурий маркази бўлади.
Бундан ташқари, Олмаота вилояти иккига бўлинади - Жетису ва Олмаота вилоятларига. Қапшағай Олмаота вилоятининг, Талдиқўрғон эса Жетису вилоятининг марказига айланади.
Тўқаев Қапшағай шаҳри номини Қўнаев деб ўзгартиришни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирди. Маъмурий маркази Жезқазғонда жойлашган Улитау вилояти ҳам ташкил этилади.
Мавзуга оид
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
18:53 / 10.06.2026