Сув тўлиши сабаб, Андижон шаҳри Амир Темур шоҳкўчасининг айрим қисмларида, шунингдек, Бобур шоҳкўчасида автомобилларнинг ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Бу ерда бир неча кундан буён сув қочириш ишлари амалга оширилмоқда.





Олтинкўл туманида ҳам туни билан ФВБ ходимлари кўчаларда тўлиб қолган сувларни бартараф этиш билан шуғулланишди.



Шаҳрихон туманининг Муллабой, Қоракўрпа, Намозгоҳ, Янги ҳаёт, Янги Ваҳим маҳаллаларининг айрим кўчаларида сув тўлганлиги сабабли уни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.















