Тижорат банклари валюта айирбошлаш шохобчалари орқали АҚШ долларининг сотув курси 11 630 сўмгача кўтарилди.
Бунгача банкларда 1 доллар 11390 сўмгача сотилаётган эди.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 11 520 сўмдан сотиб олишни, 11 630 сўмга сотишни таклиф қилмоқда.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
- NBU: сотиб олиш — 11 550 сўм, сотиш — 11 625 сўм;
- «Hamkorbank»: сотиб олиш — 11 570 сўм, сотиш — 11 630 сўм;
- «Davrbank»: сотиб олиш — 11 515 сўм, сотиш — 11 630сўм;
- «Turonbank»: сотиб олиш — 11 515 сўм, сотиш — 11 625 сўм;
- «Tengebank»: сотиб олиш — 11 520 сўм, сотиш — 11 630 сўм;
- «Капиталбанк»: сотиб олиш — 11 560 сўм, сотиш — 11 620 сўм.

















