Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда болаларга игна санчиб қўрқитган тарбиячига жиноят иши қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги боғчалардан бирида тарбиячининг болаларга игна тиқиб, уларни ухлашга мажбурлагани видеоси тарқалди. Аниқланишича, воқеа Самарқанд шаҳридаги “Golden Kids” хусусий болалар боғчасида рўй берган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Видеода тарбиячининг болаларни ухлатиш учун уларга игна санчиб чиқаётгани акс этган. Ҳолат кузатув камераларига ёзиб олинган.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, воқеа Самарқанд шаҳридаги “Golden kids” хусусий болалар боғчасида рўй берган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганда, тарбиячининг Пастдарғом тумани “Чортут” МФЙда яшовчи, 1992 йилда туғилган аёл экани аниқланган.
“Тарбиячининг у ерда тарбияланаётган вояга етмаганларга нисбатан содир этган ҳаракатлари юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилган вилоят ИИБ хабарида.
Мавзуга оид
20:33 / 12.02.2026
Самарқанддаги Бибихоним масжиди реставрация қилинади
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
11:40 / 11.02.2026
Кучли шамол ва сел Самарқандда талафот келтириб чиқарди
19:18 / 06.02.2026