Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада россияпараст партиялар фаолияти тўхтатилди
Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (СНБО) ҳарбий ҳолат режими даврида Россия билан алоқадор бўлган ҳар қандай сиёсий партиялар фаолиятини тўхтатиш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда видеомурожаати вақтида Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
Тақиқланган партиялар рўйхатидан қуйидагилар ўрин олган:
- «Мухолифат платформаси — Ҳаёт учун» (Виктор Медведчук партияси)
- «Шарий партияси»
- «Наша Украина» (Виктор Юшченко партияси)
- «Мухолифат блоки» (Юрий Бойко партияси)
- «Сўл мухолифат»
- «Сўл кучлар иттифоқи»
- «Держава»
- «Украина прогрессив социалистик партияси»
- «Украина социалистик партияси»
- «Социалистлар»
- «Владимир Сальдо блоки».
«Сиёсатчиларнинг бўлиниш ёки босқинчилар билан ҳамкорликка йўналтирилган ҳар қандай фаолияти муваффақиятга эришмайди, аксинча кескин жавоб олади. Ҳар бир киши давлатчилик манфаатлари, Украина манфаатлари ҳақида қайғуриши керак. Биз учун, ҳаёт учун», — деган Зеленский.
Мавзуга оид
23:13 / 06.07.2026
Путин Украина билан урушни тугатмоқчи – Трамп
21:57 / 06.07.2026
Украина дронлари илк бор Омск нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди
13:38 / 06.07.2026
Россия Киевни яна ўққа тутди – суратлар
12:11 / 06.07.2026