Ўзбекистон | 08:31 / 21.03.2022
7386
1 дақиқада ўқилади

1 августдан туман даражасидаги 10 та давлат идорасига Юридик марказлар томонидан хизмат кўрсатилади

“Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: Fotolia

2022 йил 1 августдан босқичма-босқич Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан туман даражасидаги қуйидаги идораларга юридик хизмат кўрсатилади:

  • маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими;
  • қишлоқ хўжалиги бўлими;
  • туризм ва маданий мерос бўлими;
  • спортни ривожлантириш бўлими;
  • оила ва хотин-қизлар бўлими;
  • давлат солиқ инспекцияси;
  • аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;
  • давлат умумий ўрта таълим мактаблари;
  • давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
  • давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар.

2022 йил 1 майгача “E-huquqshunos” электрон тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида “call-марказ” ташкил қилинади.

2022 йил 1 декабргача вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимликларга марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид