Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси ўртадан юқори даромад оладиган давлатлар рўйхатига кириши мумкин
Тошкентда биринчи халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев инвестицияларни жалб қилиш жараёнини такомиллаштириш бўйича муҳим чора-тадбирларни белгилаб берди.
Қайд этилишича, мамлакат инвестицион жозибадорлигини ошириш, бизнес муҳитини янада яхшилаш йўналишида амалий таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида 2022 йилдан эътиборан президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш йўлга қўйилади.
Шунингдек, “крауд-сорсинг” платформаси ва замонавий рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда, барча тармоқлар ва ҳудудлардаги инвесторлар ва тадбиркорлар билан тўғридан тўғри мулоқот ўтказиш амалиёти давом эттирилади.
"Умуман олганда, амалга ошириладиган ислоҳотларимиз натижасида кейинги 5 йил ичида ялпи ички маҳсулотимизни 100 миллиард долларга, йиллик экспорт ҳажмларини эса 30 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган. Хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 80 фоизга етказилади.
Биз Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб аҳолиси ўртадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олишига эришишни мақсад қилиб қўйганмиз", деди президент
Давлат раҳбарининг айтишича, охирги йилларда дунёда юз бераётган пандемия синовлари, иқтисодиёт соҳасидаги мавжуд қийинчиликлар ва бошқа муаммолар ностандарт чоралар кўришга, янгича вазиятда ишлаш ва натижага эришишга ўргатмоқда.
“Дунёдаги бугунги мураккаб вазиятда ҳам Ўзбекистон яшаш ва ишлаш учун тинч ва хавфсиз макон сифатида танилганини ҳеч ким инкор қила олмайди. Биз инвесторлар учун энг қулай ва жозибадор шароитларни яратиш бўйича ҳаракатларимизни янада жадаллаштирамиз.
Ислоҳотларни амалга ошириш жараёнидаги энг мураккаб вазифа – бу фақат қонунчиликни ўзгартириш ёки турли стратегияларни ишлаб чиқишдан иборат эмас. Булар албатта муҳим, лекин энг асосийси – одамларнинг дунёқараши ва фикрлашини ўзгартириш эканлигини, ўйлайманки, дунёдаги барча ислоҳотчилар тан олса керак", деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
19:52 / 09.06.2026
Президент ҳузурида Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди
21:09 / 08.06.2026
Президент 4-мис бойитиш фабрикаси лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштиришни буюрди
14:57 / 02.06.2026
Депутатлар ТХММ ва Enterprise Uzbekistan тўғрисидаги қонунларни қабул қилди
20:22 / 26.05.2026