Брюсселда НАТОнинг навбатдан ташқари саммити старт олди
АҚШ ва НАТО бўйича ҳамкорлар Россияга қарши янги санкциялар эълон қилиши кутилмоқда.
Бельгия пойтахти Брюсселда НАТО аъзолари бўлган давлатларнинг етакчилари иштирокида навбатдан ташқари саммит бошланди. Учрашувда альянснинг барча 30 мамлакати раҳбарлари, жумладан АҚШ президенти Жо Байден иштирок этмоқда.
Кун тартибидаги асосий масала - Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатлари муҳокамаси бўлади.
Саммит доирасида НАТОнинг Шарқий Европадаги узоқ муддатли позицияси белгилаб олинади.
Давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари кун давомида Брюсселда ўзаро икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказишади.
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг саммитда Украина масаласида қарор қабул қилиниши, шунингдек альянснинг тийиб турувчи кучларини ошириш чоралари келишиб олинишини айтганди. Унинг қайд этишича, НАТО шарқий қанотда қуруқликда ҳам, ҳавода ва денгизда ҳам ўз контингентини оширади.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, биринчи босқичда Болгария, Венгрия, Руминия ва Словакияга кўп сонли ҳарбийлар жойлаштирилиши кўзда тутилмоқда.
НАТО, «Катта еттилик» ва Евроиттифоқ саммитларидан нималар кутилмоқда?
- Бугун бўлиб ўтадиган учта фавқулодда саммит Ғарбнинг Россиянинг Украинадаги урушга кейинги реакциясини белгилаб бериши мумкин, АҚШ расмийларидан бири бу уруш «тобора узаяётгани ва қонли бўлиб бораётгани»ни қайд этган.
- Барча саммитлар Брюсселда бўлиб ўтади: бу ерда НАТО етакчилари, G7 етакчилари ва Евроиттифоқ етакчилари ўзаро учрашади.
- Бу саммитларнинг барчасида АҚШ президенти Жо Байден ҳозир бўлади. У Россия билан муносабатлардаги янги санкциялар тўғрисида эълон қилиши кутилмоқда.
- Бундан ташқари, НАТО Россия президентининг эҳтимолий ҳаракатлари, жумладан альянс томонидан Украинага етказиладиган ҳарбий ёрдам колонналари рус ҳарбийлари томонидан ўққа тутилишига қандай жавоб қайтариш масаласини ҳам муҳокама қилади.
- НАТО Россия Украинада кимёвий қурол қўллаши эҳтимолини истисно этмаяпти ва кун тартибига бундай эҳтимолга альянснинг қайтарадиган жавоби ҳам киритилган.
- Европа Иттифоқи давлатлари энергия таъминоти келажаги, қандай қилиб Россия газисиз ҳам уддалашга тайёр эканликларини муҳокама қилишлари керак. 27 аъзо давлатнинг санкциялар борасидаги дастлабки бирдамлигидан кейин газ масаласида келгусидаги ҳаракатлар бўйича келишмовчиликлар юзага келган.
- Украина президенти Владимир Зеленский НАТО ва Европа Иттифоқи етакчилари билан видеоалоқа орқали боғланади.
Мавзуга оид
08:37
Сибига: УҚК қанчалик узоқроқ зарба берса, уруш шунчалик тезроқ тугайди
01:00
Боррел АҚШ Киевга 300 километргача бўлган масофада Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берганини тасдиқлади
22:02 / 18.11.2024
Украина узоқ масофага учадиган ракеталар учун рухсат олди: энди нима бўлади?
21:08 / 18.11.2024