Ўзбекистон | 08:27 / 24.03.2022
22013
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга 10 та давлат маълум қилинди

Ўзбекистон қайси давлатлардан энг кўп импорт қилаётгани маълум бўлди.

Фото: Shutterstock

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Хитой ва Россия етакчилик қилмоқда. Хитойдан 1 млрд долларлик, Россиядан эса 905,2 млн долларлик маҳсулотлар импорт қилинган.

Шунингдек, импортда юқори улушга эга бўлган қолган давлатлар қуйидагича:

  • Қозоғистон – 478,5 млн;
  • Корея – 395,7 млн;
  • Туркия – 282,8 млн;
  • Германия – 162,3 млн;
  • Ҳиндистон – 92,4 млн;
  • Туркманистон – 90 млн;
  • Украина – 77,9 млн; 
  • Бразилия – 65,2 млн АҚШ доллари.

Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлат ҳам маълум қилинди. Статистика қўмитасига кўра, январь-февраль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар: 

  • Россия – 346,8 млн;
  • Хитой – 310,5 млн;
  • Туркия – 238,4 млн;
  • Қозоғистон – 141,7 млн;
  • Қирғизистон – 115 млн;
  • Афғонистон – 94,6 млн;
  • Тожикистон – 65,3 млн;
  • Украина – 36,1 млн; 
  • Эрон – 23,7 млн;
  • Туркманистон – 18,8 млн АҚШ доллари.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.

Мавзуга оид