Сўнгги ҳафтада (Наврўз байрами арафасида ва байрам кунлари) водий вилоятларидаги аҳоли хонадонлари ва автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида газ босими пасайиб кетгани ҳақида мурожаатлар ёғила бошлади.

Жумладан, Андижон вилояти Олтинкўл тумани Бўстон маҳалласи, Шаҳрихон шаҳар Бобожонов маҳалласи, Асака тумани Эргашобод маҳалласидан фуқаролар байрам кунлари газ босими пасайиб, ўчиб қолгани бўйича мурожаат қилишган.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг бир қатор ҳудудларидаги ҳовли ҳамда кўп қаватли уйларда ҳам табиий газ босими пасайиши ҳолатлари кузатилган.

Фарғона шаҳри “Афросиёб” МФЙга қарашли Моҳларойим, Ободлик, Оқибат кўчаларидаги хонадонларда (20 мартдан бошлаб), Қиргули мавзеси “Ҳамкорлик” МФЙ Қўқон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларда газ босими пасайиши юз берган.

Ижтимоий тармоқларда юқорида келтирилган мазмундаги хабарлар тарқалганидан сўнг табиий газни аҳоли ва мижозларга сотувчи операторларга, хусусан, “Ҳудудгазтаъминот” корхоналарига етказиб берувчи “Ўзтрансгаз” АЖ байрам кунлари аҳолига газ таъминоти бўйича чекловлар киритилганини рад этди.

“Айни вазифани масъулият билан амалга ошириш, хусусан, байрам кунларида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан кафолатли таъминлаш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар йўлга қўйилган”, дейилди хабарда.

“Ўзтрансгаз”нинг газ босимига ҳеч қандай чекловлар қўйилмагани ҳақидаги хабаридан сўнг Kun.uz’нинг “Ҳудудгазтаъминот”даги манбаси мазкур хабарни инкор қилувчи ҳужжатни юборди.

“Ўзтрансгаз” АЖ томонидан 17 март куни Энергетика вазирлиги, “Ҳудудгазтаъминот”, “Иссиқлик станциялари”, “Ўзкимёсаноат” жамиятлари ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳавонинг совиши оқибатида газ босими пасайишидан огоҳлантирилган.

Ўзбекистон ҳудудида ҳавонинг совиши кутилаётгани, табиий газ қазиб олувчи ташкилотларда ва табиий газ импорти билан боғлиқ дефицит юзага келиши ва бунинг оқибатида Тошкент ва Фарғона водийси ҳудудларига борувчи тизимдаги қувурларда табиий газ босими пасаяди”, дейилади