Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат экологик назоратини амалга ошириш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида замонавий механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Давлат экология қўмитаси, Бош прокуратура ҳамда Туризм вазирлиги томонидан атроф-муҳитни ва моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва экологик назорат соҳасида фуқароларнинг иштирокини таъминлашга қаратилган “Эконазорат” ва “Маданий мерос назорати” ахборот тизимлари ишлаб чиқилган.

Экология қўмитаси:

  • ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати ва Миллий гвардиянинг патрулликка жалб этилган бўлинмалари ва Давлат экология қўмитаси давлат инспекторларидан иборат экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича “Экологик патруль” ишлаш тизимини жорий этиш бўйича қўшма тадбирларни ишлаб чиқади;
  • 2022 йил 1 апрелдан бошлаб “Экологик патруль” ишлаш тизимини жорий этиш орқали доимий равишда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари ижроси сўзсиз таъминланишини назорат қилишда ўзаро яқиндан ҳамкорликни ўрнатади ҳамда қўшма профилактик тадбирларни ўтказиш амалиётини йўлга қўяди;
  • аҳоли ўртасида экологик маданиятни шакллантириш (шу жумладан, кўча, йўлкалар ва турар жойларни озода сақлаш) бўйича тарғибот ишларини олиб боради, давлат назорати билан бир қаторда жамоатчилик назоратини кучайтиради;
  • Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Давлат экология қўмитаси тизимидаги мавжуд автотранспорт воситаларини махсус товуш чиқарувчи, ёритувчи ускуналар ва ажратувчи белгилари билан жиҳозлаш чораларини кўради.

Давлат экология қўмитаси, Бош прокуратура ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:

  • ахборот тизимларини 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ишга тушириш;
  • экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно) бўйича фотосурат ва видеоёзувларни юборган шахсларни ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг ўн беш фоизи;
  • дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича ҳолатлари тўғрисидаги фотосурат ва видеоёзувларни юборган шахсларни ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантириш;