Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардия оилавий болалар уйи ташкил этмоқчи бўлганларни тайёрлов курсларида ўқитади
Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг оилавий шаклларини кенг жорий этиш ҳамда оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Оилавий болалар уйлари таъминоти қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади: давлат бюджети маблағлари; халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари, грантлар; жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари; қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Белгиланишича, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:
а) Оилавий болалар уйи ташкил этиш истагида бўлган фуқаролар (талабгор) учун тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетининг “Ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш” кафедраси томонидан ташкил этилади;
талабгорларга тайёрлов курсларини тугатганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади;
тайёрлов курслари машғулотларини ўтказиш учун тегишли тармоқ вазирликлари, идоралар ва ташкилотларнинг ижтимоий ишлар соҳасидаги мутахассислари ҳамда ўқув-тарбия муассасаларининг ижтимоий-психологик-педагогик кўмаклашув хизмати ходимлари жалб этилиши мумкин;
тайёрлов курсларининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
б) васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган фуқаролар (талабгор) тайёрлов курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжати мавжуд бўлган фуқаролар орасидан танланади;
2022 йил 1 мартга қадар болаларга васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган фуқаролардан (талабгор) тайёрлов курсларини якунлаганлик тўғрисидаги ҳужжат талаб этилмайди.
Белгиланишича, етим болаларни васийликка ёки ҳомийликка олаётган ва тарбия қилаётган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 1 июндан етим болани васийликка ва ҳомийликка олган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган оилаларга ушбу болалар 18 ёшга тўлгунига қадар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида моддий ёрдам пули тўлаб борилади.
Оилавий болалар уйларининг коммунал харажатларини молиялаштириш Халқ таълими вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган миқдорда амалга оширилади.
Мавзуга оид
12:01 / 12.02.2026
Миллий гвардияда ҳам бир гуруҳ мулозимлар пенсияга кузатилди
15:23 / 28.01.2026
Миллий гвардия қўмондони ўзгарди
09:04 / 24.01.2026
Истанбулда болалар уйига жойлаштирилган вояга етмаган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
12:50 / 29.11.2025