2022 йил 30 мартдан бошлаб «Шарқий» ҳаб лойиҳаси доирасида Uzbekistan Airways АЖ Наманган – Олмаота – Наманган янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди.
Қайд этилишича, парвозлар ҳафтада икки марта – чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
Бундан аввал Uzbekistan Airways тўртта шаҳарга қўшимча парвозларни амалга ошириши хабар берилганди.

















