Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways Наманган ва Красноярск ўртасида «тўлиқ эконом» режимида парвозларни йўлга қўйди
Намангандан Красноярскка парвозлар амалга оширилиши бошланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилмоқда.
2022 йил 29 март куни «Шарқий» ҳаб лойиҳаси доирасида Uzbekistan Express Наманган – Красноярск – Наманган халқаро йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширган.
Ушбу йўналишдаги мунтазам авиақатновлар «тўлиқ эконом» форматида сешанба кунлари амалга оширилади.
Намангандан учиш - 17:35 (Тошкент вақти билан), Красноярскка етиб бориш - 22:50 (Красноярск вақти билан), Красноярскдан учиш - 00:20 (Красноярск вақти билан), Наманганга етиб келиш - 01:55 (Тошкент вақти билан).
Наманган – Красноярск йўналиши бўйича багаж билан авиачипта нархи 2 388 069 сўмдан, Наманган – Красноярск – Наманган йўналиши бўйича эса 4 433 304 сўмдан бошланади. Нархлар 29 март ҳолатига кўра амал қилади.
Бундан олдин Тошкентдан Деҳлига парвозлар сони оширилганди.
Мавзуга оид
10:30 / 03.03.2026
Красноярскда 12 нафар ўзбекистонлик: дипломатлар вақтинча сақлаш марказига борди
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
15:10 / 03.02.2026
UzAirways йўловчилари рейсга кечикканда, қайтиш чиптаси бекор қилинмайдиган бўлди
08:40 / 03.02.2026