Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳридаги масжидларда таровиҳ намозларининг кунлик тақсимоти белгиланди (рўйхат)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими томонидан 1443/2022 йил Рамазон ойида Тошкент шаҳри масжидларида таровиҳ намозларида ўқиладиган хатми Қуръоннинг кунлик тақсимоти белгиланди.
Идора матбуот хизматининг маълум қилишича, хатми Қуръон рўзанинг биринчи кунидан бошланиб, 27 сана – Қадр кечасида якунланиши мўлжалланмоқда.
Қуйидаги жадвалда Қуръон оятларининг кунлик ўқиладиган тартиби билан танишишингиз мумкин:

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ойини кутиб олиш ва Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилганини хабар берган эди.
Ишчи гуруҳ хулосалари асосида Рамазон ойининг бошланиш санаси Уламолар кенгаши томонидан эълон қилинади.
Шунингдек, Қозоғистон ва Тожикистон мусулмонлари идораси томонидан 2022 йилдаги Рамазон ойи 2 апрелдан бошланиши эълон қилинган эди. Қозоғистон тарафи бу қарор Ўзбекистон ва Қирғизистон мусулмонлари идораси билан келишув асосида қабул қилинганини билдирган.
Мавзуга оид
17:44 / 25.03.2025
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда жорий Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутиляпти. 30 март Ҳайит бўлиши мумкин
10:32 / 01.03.2025
Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади
22:08 / 28.02.2025
Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади
21:45 / 28.02.2025