3 ойда республика бўйича 765 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан амалдаги қоидаларга риоя этмаган ҳолда, 28 миллион 398 минг куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний ва нооқилона фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, бунинг натижасида газ таъминоти корхоналари манфаатларига 25 миллиард 831 миллион сўм зарар етказилган.
Қайд этилишича, ушбу миқдордаги табиий газ 4 миллион хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Фарғона, Тошкент, Жиззах, Бухоро ва Навоий вилоятларида аниқланган.
Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.














