Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия канцлери Киевга келди
Карл Неҳаммер Буча шаҳрига ҳам бориши режалаштирилган.
Австрия канцлери Карл Неҳаммер Украинага ташриф буюрди.
У Киевда Украина президенти Владимир Зеленский, бош вазир Денис Шмигал ва Киев мэри Виталий Кличко билан учрашувлар ўтказади.
Шунингдек, Неҳаммер Буча шаҳрига ҳам боради.
"Президент Зеленскийнинг таклифига биноан Киев ва Бучага ташрифим украин халқи билан бирдамлигимизни кўрсатишга хизмат қилиши лозим", - дейилади Неҳаммернинг баёнотида.
Аввалроқ Киевга Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен, ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел, Словакия бош вазири Эдуард Ҳегер ва қатор европарламентарийлардан иборат делегация ташриф буюрганди.
Мавзуга оид
10:15 / 29.06.2026
Австриянинг иккинчи йирик шаҳри коммунистларга овоз берди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
20:01 / 02.06.2026