Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,97 сўмга кўтарилиб, 11 335,97 сўмни ташкил қилди. Евро 20,28 сўмга пастлаб, 12 282,52 сўм бўлди. Рубль 6,57 сўмга кўтарилиб, 141,88 сўм бўлди.

12 апрель куни долларнинг расмий курси кетма-кет олтинчи бор пастлаб, 11 315 сўмни ташкил қилганди.







