Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, ўрганиш давомида давлат идораларининг статистик ва бошқа маълумотлари ва 2,1 мингдан ортиқ умумий овқатланиш корхоналари вакиллари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари таҳлил қилинган. Таҳлил натижасида соҳага оид қуйидаги бир қатор муаммолар аниқланган.

Биринчидан, соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ва қоидалар эскирган, бизнес юритиш амалиётига мос келмайди. Масалан, ресторан тозалаш, таъмирлаш ва шу кабилар ишлар учун ёпилишидан бир ҳафта олдин бу ҳақда эълонни осиб қўйиши керак. Буни бажармаса 2 млн сўм жаримага тортилади.

Шунингдек, умумий овқатланиш хизматига оид санитария норма ва қоидалари (СанПиН 0309-14-сон) ҳам замон талабларига мос келмайди, бунинг натижасида қоидаларнинг 20 тасига риоя этиш имконсиз бўлиб қолган.

Жумладан, таомларни кўмир, ўтин, қаттиқ ёқилғида ишлайдиган плиталарда пишириш мумкин эмас (қиш мавсумларида газ таъминоти чекланганда мазкур талабга риоя қилиб бўлмайди).

Яна бир мисол, тахминан 12 турдаги маҳсулотлар учун алоҳида-алоҳида пичоқлар мавжуд бўлиши лозим (амалда аксарият умумий овқатланиш корхоналарида ҳар бир маҳсулот учун алоҳида пичоқ ишлатилмайди).

Иккинчидан, солиқ юки ва мураккаб солиқ маъмуриятчилиги. Умумий овқатланиш корхоналари 7-9 турдаги солиқларни тўлайди. Жумладан, айланмадан олинадиган солиқ (товар айланмаси 1 млрд сўмгача), қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи, ижтимоий солиқ, даромад солиғи (солиқ агенти сифатида), мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғим (алкоголли ичимликлар сотилса).

Солиқ юки юқорилиги умумий овқатланиш корхоналарининг 61 фоизини солиқдан қочишга ундамоқда.

Шунингдек, кўп солиқлар тўлаш ўз-ўзидан улар билан боғлиқ солиқ маъмуриятчилигини ҳам мураккаблаштирмоқда: корхона 6 хил вақтда солиқларни тўлаши ва 5 хил вақтда солиқ ҳисоботларини тақдим этиши лозим. Шу сабабли умумий овқатланиш хизматлари фаолиятини бошлашда респондентларнинг деярли 1/3