Гарчанд расмий Кремль кема бўрон туфайли чўкиб кетганини билдирган бўлса-да, бу рус флоти жанговар руҳига қаттиқ таъсир қилди. Forbes маълумотларига кўра қиймати 750 млн доллар бўлган мазкур крейсер сув остида қўним топган минглаб кемалардан бирига айланди.

Дарсликларга кирган “Варяг”

130 метрли жанговар кема 1898 йилда Филадельфияда ясалган ва 1901 йилда Россия флоти таркибига олинган. “Варяг”нинг ҳақиқий жанглари рус-япон урушида кечди ва унинг денгизчилари дарсликларга қаҳрамонлар сифатида киритилди. 1904 йилда япон эскадраси “Варяг” крейсери ва “Кореец” кемасини Тинч океанида қуршовга олади. Рус тарихчилари таъкидлашича, иккита рус кемаси японларнинг 14 та жанговар кемалари билан жангга киришади ва яққол мағлубиятдан қутулиш учун руслар “Варяг”ни чўктириб, “Кореец” кемасини портлатиб юборишади.

Орадан бир йил ўтиб японлар “Варяг”ни сув остидан чиқариб олишади ва қайта созлаб, “Соя” номи билан ўз флотлари таркибига қўшишади. 1916 йилда Россия империяси “Варяг”ни сотиб олади. Аммо бу крейсер қисматига барибир чўкиб кетиш битилган экан – 1925 йилда у Шотландия қирғоқларидаги бўронда ғарқ бўлади.

“Декабрист” пароходи

Бу кема 1902 йилда Англияда ясалган ва 1904 йилда Россия томонидан сотиб олинган. У ҳам японлар билан жангда қатнашган ва омон қолган. Кейинчалик СССР флоти таркибига кирган “Декабрист”дан жанговар транспорт корабли сифатида фойдаланила бошланади. У 8 минг тонна юк олиш ва соатига 22 км тезликка эришиш қувватига эга эди.

Иккинчи жаҳон урушининг энг оғир пайтлари, 1942 йилда “Декабрист” Исландиядан Мурманскка ўқ-дори ва бошқа воситалар ташиб келаётган пайтда, Баренц денгизида немислар ҳужумига учрайди. Экипаждан фақат уч киши омон қолади ва асирга олинади.

Ҳарбий кемаларнинг асосий турлари:

Эсминец – эскадра мина ташувчиси. Асосий вазифалари сувости кемалари ва кораблларга зарба бериш, ҳаво ҳужумидан ҳимояланиш, десант ташиш, қирғоқдаги объектларга зарба бериш, миналар ўрнатиш. Вазифалари бўйича энг универсал кема;

Крейсер – кучли манёвр хусусияти, қирғоқдан ва қирғоққа, денгиздан уммонга тезкор кўча олиши, хоч (крест) кўринишида турли томонларга ҳаракатланиши учун шу номни олган. Бугунги кундаги крейсерлар қатор жанговар вазифаларни бажариш билан бирга ўз бортида вертолётлар ҳам