Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвияда НАТО мамлакатларининг ҳарбий машғулотлари бошланди
Ҳарбий машғулотларда миллий ва иттифоқчи кучларнинг мудофаа соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги текширувдан ўтказилади.
Латвияда республика қуролли кучларининг 3 мингга яқин ҳарбий хизматчилари ва НАТОга аъзо мамлакатлар бўлинмалари иштирокида Namejs 2022 халқаро машғулотлари бошланди.
Таъкидланишича, ҳарбий машғулотларда миллий ва иттифоқчи кучларнинг мудофаа соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги текширувдан ўтказилади.
Namejs 2022 машғулотларида қатнашиш учун Латвияга Буюк Британия, Литва, Полша, АҚШ, Чехия ва Эстония ҳарбий бўлинмалари келмоқда.
Шунингдек, НАТОнинг Латвиядаги батальони ҳам машғулотларга жалб этилади. Мазкур батальон Албания, Италия, Исландия, Испания, Канада, Полша, Словакия, Словения, Черногория ва Чехия ҳарбий бўлинмаларидан ташкил топган.
Ҳарбий машғулотлар 27 майгача давом этади.