Gazeta.uz журналисти Шуҳрат Латипов ўз манбаларига таяниб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бирлаштирилиши, янги вазирликка раҳбар сифатида Сардор Умрзоқов номзоди кўрилаётгани ҳақида хабар берди. Унинг манбаларига таяниб ёзишича, тегишли ҳужжат президент администрацияси томонидан ишлаб чиқилмоқда, яқин кунларда эълон қилиниши мумкин.
Бу маълумотлар бўйича расмий доирада муносабат билдирилмади, шунингдек рад этилгани ҳам йўқ.
Kun.uz билан гаплашган Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бу масалада ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирди. Вазирлик расмийларидан 18 мартдан буён жамоатчиликка кўриниш бермаётган Абдулазиз Комиловнинг саломатлиги борасида ҳам маълумот олишнинг иложи бўлмади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматидагилар ҳам кутилаётган ўзгаришлар бўйича «ҳозирча ҳеч қандай маълумотга эга эмас».
Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов охирги марта 17 март куни Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тан олиши, Донбассдаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикаларни эса тан олмаслигини маълум қилган, шунингдек, Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши тарафдори эканини айтганди. 18 март куни эса Доминикана ва Жанубий Кореянинг янги элчиларини қабул қилган.
Шундан сўнг 29 март куни 75 ёшли вазир ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Ўзбекистонда тиббий муолажалар олгани, кейин даволаниш учун хорижга кетгани хабар қилинди.
Ўтган вақт мобайнида ТИВ доирасидаги халқаро учрашув тадбирларида Ўзбекистон номидан Сардор Умрзоқов қатнашиб келмоқда.
Хусусан, 30-31 март кунлари Хитойда бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни мамлакатлар вазирлари
















