Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши самарали ўтганини қайд этди.
Мулоқот чоғида икки томонлама кун тартиби ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Олий даражадаги мулоқотни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини жорий йилда ўтказиш зарурлиги маълум қилинди.
Маданий-гуманитар ҳамкорлик, айниқса, таълим соҳасидаги алоқаларнинг юқори суръати қайд этилди. Венгрия томони ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакат олий таълим муассасаларида таълим олиши учун қўшимча стипендиялар ажратилишини маълум қилди.
Венгрия томони Ўзбекистоннинг минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш ва Афғонистонда тинчлик жараёнига кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
БМТ, Европа иттифоқи, ЕХҲТ ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги билдирилди.











