Ўзбекистон | 12:00 / 07.05.2022
9718
3 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат стоматология институти Германиянинг “Megadenta” компанияси ҳамкорлигида халқаро олимпиада ўтказди

Фото: Тошкент давлат стоматология

Бугун олий таълим тизимини модернизация қилиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича ихтисослик йўналишларини такомиллаштириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент давлат стоматология институтида замон талабларига мос келадиган ва стоматологиянинг илғор технологияларини эгаллаган юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлашга қаратилган чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида Германиянинг “MEGADENTA” компанияси ҳамкорлигида талабалар орасида олимпиада ўтказди. Халқаро миқёсда ташкил этилган “MEGAMaster” танлови стоматология йўналишида таҳсил олаётган талабалар орасида ўтказилди.

Бу йилги халқаро танлов Тошкент давлат стоматология институтида АҚШ, Германия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон давлатларининг 12 етакчи тиббиёт олий таълим муассасаларининг 100га яқин иштирокчиларини қабул қилди. Икки кун давом этадиган беллашувда стоматология соҳасининг 4 йўналиши бўйича талабалар ўзларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари ва илмий изланишлари натижалари билан иштирок этдилар.

Мазкур беллашувда ҳакамлик қилиш учун Москва, Хабаровск, Волгоград, Чимкент, Олмаота шаҳарлардан ташриф буюрган етакчи профессор – ўқитувчи ва мутахассислар таклиф этилди.

ТДСИ симуляцион маркази ва талабалар стоматологик поликлиникасида ташкил этилган беллашувларда, ёш мутахассислар бугунги кунда замонавий ташхислаш ва даволаш усулларидан моҳирона фойдаланган ҳолда ўз билим ва кўникмаларини намойиш этишди.

Бу каби халқаро танлов замон талабига мос, рақобатбардош ёш кадрларни етиштириб бериш учун катта мактаб бўлиб ҳизмат қилади.

Маълумот ўрнида: бугунги кунда ТДСИ дунёнинг 20 мамлакатининг 100 ортиқ етакчи ОТМ ва илмий марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, республика олий таълим муассасалари орасида академик ва молиявий мустақилликка эга бўлган, нуфузли Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (WFME) аккредитациясига ва халқаро сифат менежменти ISO 9001:2015 сертификатига эга. 2022 йилда ТДСИ Times Нigher Education (THE) рейтинг агентлигининг импакт рейтингида дунёнинг кучли 1000+ ОТМ орасидан жой олди.

Тошкент Стоматология Институти матбуот хизмати Ⓣ

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид