Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби Молдова президенти билан учрашди
Антониу Гутерришнинг маълум қилишича, БМТ украиналик қочқинлар сони ўсиши билан боғлиқ гуманитар инқироз сабабли Молдовани қўллаб-қувватлашни кенгайтиради.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Кишинёвга ташрифи доирасида Молдова президенти Майя Санду билан учрашди.
«Молдова халқининг саъй-ҳаракатларини, Украинадаги урушдан қочганларга нисбатан сахийлиги ва бирдамлигини олқишлайман», - деб ёзди Гутерриш Twitter саҳифасида.
Унинг маълум қилишича, БМТ украиналик қочқинлар сони ўсиши билан боғлиқ гуманитар инқироз сабабли Молдовани қўллаб-қувватлашни кенгайтиради.
БМТнинг охирги маълумотларига кўра, Россия билан уруш бошланганидан буён Украинани 5 млн 890 мингдан ортиқ инсон тарк этган. Молдовага 457 мингга яқин Украина фуқароси ўтган.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
19:36 / 21.04.2026