Спорт | 08:11 / 10.05.2022
27549
1 дақиқада ўқилади

Турсуной Жабборова оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Фото: minsport.uz

Қизлар ўртасида -87 кг вазн тоифасида Турсуной Жабборова даст кўтариш ва силтаб кўтариш машқида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Турсуной Жабборова даст кўтариш машқида илк чиқишининг ўзида 101 кг, шундан сўнг 105 ва 109 кг тошни кўтариб, яққол пешқадамга айланди.

Силтаб кўтариш машқида эса у 129 кг натижаси билан рақибларидан бир бош устунлигини исботлади ва олтин медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа, иккикураш натижасига кўра, Турсуной Жабборова 238 кг натижа билан жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди ва терма жамоа ҳисобига учта олтин медаль қўшиб қўйди.

Маълумот учун, кеча оғир атлетика бўйича терма жамоа ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 5 та олтин медаль ва битта кумуш медални қўлга киритди.

Мавзуга оид