Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ун импорти ҳажмини оширди
Буғдой уни импорти 22 минг тоннага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Fotolia
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга қиймати 28,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 92,6 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.
Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчи – 91,2 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Россия – 1,3 минг тонна;
- АҚШ – 50 тонна;
- Италия – 12,4 тонна;
- Франция – 1,8 тонна.
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-март ойларида Қозоғистондан қиймати 201,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган буғдой импорт қилган.
Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
20:23 / 31.03.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
08:28 / 30.03.2026