Италия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари мафияга алоқадорликда гумонланган 31 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Ansa агентлиги хабар берди.

Маълумот берилишича, қўлга олинганлар шунингдек, гиёҳвандлик моддаларини сақлаш ва тайёрлаш, қурол сақлаш, товламачилик ва бошқа жиноятларда ҳам гумонланмоқда.

Қайд этилишича, 29 киши ҳибсга олинган, икки киши уй қамоғига ҳукм қилинган.

Ҳибсга олишлар Сицилия, Калабрия ҳамда мамлакат шимолида амалга оширилган.

Гап "Коза ностра" мафиясининг эҳтимолий аъзолари ҳақида бормоқда. Тергов натижаларига кўра, гуруҳ уч йил аввал 16 минг дона тиббий ниқоб ўғирланиши ишига ҳам алоқадор. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари шунингдек, 80 килога яқин гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилган.