Ўзбекистон | 11:24 / 18.05.2022
20675
1 дақиқада ўқилади

Абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир нечта таълим шаклига ҳужжат топшириш имкони берилиши мумкин

Бу фанлар кетма-кетлиги мос келса, сиртқи, кундузги, кечки ёки масофавий шакли аралаш ҳолда 5 та йўналишни танлаш мумкин бўлишини билдиради. Ҳозирга қадар абитуриентлар фақат бир таълим шаклини танлаши мумкин эди.

Фото: Kun.uz

Бу янгилик қабул квотасига оид президент қарори лойиҳасида кўрсатиб ўтилган.

Қарор лойиҳасига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имконияти яратилади.

Шунингдек, лойиҳада қабул саналари ҳам кўрсатилган: 

  • абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 15 июндан 15 июлга қадар (15 июл куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади;
  • бунда чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июндан 5 июлга қадар (5 июл куни ҳам) амалга оширилади.

Қарор лойиҳаси билан Ўзбекистонда илк марта масофавий таълим учун квоталар ажратилмоқда

Мавзуга оид