Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия ҳамда Энергетика вазирликлари энергетика соҳасини ислоҳ қилиш масалалари бўйича қўшма пресс-релиз эълон қилди.

Маълум қилинишича, талабни тўлиқ қондиришга эришиш мақсадида энергия ресурслари бозорини босқичма-босқич ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда. Яқин кунларда тегишли ҳужжат лойиҳаси муҳокамага чиқарилади.

Қўшма ахборотга кўра, ислоҳотларнинг ўтиш даврида эҳтиёжманд аҳоли қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш механизмлари жорий этилади. Энергоресурсларга ижтимоий норма киритилиб, нормадан ортиқ миқдорда ишлатилган энергия эркин бозор нархида сотилади.

“Сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми 61 млрд кВт соатдан 72 млрд кВт соатга ёки 1,2 баробарга ошди. Бунда аҳоли истеъмоли учун етказиб берилган электр энергияси 11 млрд кВт соатдан 16 млрд кВт соатгача ёки 1,5 баробарга ўсди.

Шунга қарамасдан, етказиб бериш инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларнинг мавжудлиги ҳисобига 2021 йилда республика бўйича электр энергиясига қондирилмаган талаб ҳисоб-китобларга кўра 2-3 млрд кВт соатни ташкил этади”, – дейилади вазирликлар баёнотида.

Баёнотда энергетика ислоҳотини заруратга айлантираётган омиллар санаб ўтилган.

Табиий газ: талаб ва таъминот ошиши билан харажатлар ҳам ошмоқда

Қайд этилишича, иссиқлик электр станцияларидаги энергоблокларнинг аксарияти 25 йилдан ортиқ муддатда фойдаланиб келинмоқда, уларнинг фойдали иш коэффициенти паст (25-35%) ва замонавий буғ-газ ускуналарига (фойдали иш коэффициенти– 55-60%) қараганда 2 баравар кўп ёқилғи сарфлайди.

Шу билан бирга, сўнгги уч йилда:

  • ИЭСларга электр энергияси ишлаб чиқариш учун етказиб берилган табиий газ ҳажми 15 млрд куб метрдан 17 млрд куб метрга;