Президентнинг “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб Ўзбекистонга қайтиб келган фуқароларни иш билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

“Маҳаллабай ишлаш” тизими асосида хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

а) маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари:

хонадонбай сўровнома асосида хорижда бўлиб турган ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари ҳамда уларнинг оила аъзоларининг эҳтиёжларини аниқлайди;

ўтказилган сўровнома асосида ишсиз ва ёрдамга муҳтож меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари тўғрисида маълумотларни “онлайн маҳалла” платформасига киритади;

хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг аниқланган муаммоларини ҳал қилиш бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар билан тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

б) ёшлар етакчиси:

хориждан қайтиб келган ёш меҳнат мигрантлари тўғрисидаги маълумотлар асосида “Ёшлар баланси”ни шакллантиради, улар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб боради;

хориждан қайтиб келган ёш меҳнат мигрантларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашади.

в) хотин-қизлар фаоли:

хориждан вақтинчалик меҳнат фаолиятидан қайтиб келган, шунингдек меҳнат мигрантлари оилаларидаги ёрдамга муҳтож хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни “Аёллар дафтари”га киритишни ва улар билан манзилли ишлашни ташкил этади;

хориждан қайтиб келган ва меҳнат мигрантлари оилаларидаги хотин-қизлар муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини амалга оширади;

хотин-қизларни ишга жойлаштириш, тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш, уларга субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилишга кўмаклашади;

г) маҳалладаги меҳнат инспектори ёрдамчиси:

хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини аниқлайди ва уларга манзилли ёрдамлар кўрсатиш ишларини амалга оширади;