Вазирлар Маҳкамасининг “Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига жойлаштиришда шахсни тиббий кўрикдан ўтказиш ва унга нисбатан процессуал ҳаракатларни марказнинг ўзида амалга ошириш тартиби жорий этилади.

Реабилитация қилишнинг индивидуал дастури доирасида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, нотинч ва муаммоли оилаларга эга бўлганларни аниқлаш, манзилли рўйхатларини тузиш, низоли ҳолатлар олдини олиш ҳамда оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларига жойлаштириш, соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига белгиланган тартибда жойлаштириш ҳамда соғлиғини тиклаш борасидаги ишлар асосий мезон сифатида қабул қилиниб, ушбу ишларнинг ижроси доимий мониторинг қилинади.

Ички ишлар вазирлиги:

  • лойиҳа қиймати ва тегишли ишларни молиялаштириш манбаларини акс эттирган ҳолда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграциялашган “Е-reabilitatsiya” электрон иш юритув тизимини яратиш, кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш бўйича техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
  • амалдаги маблағ ажратилган санадан бошлаб олти ой муддатда “Е-reabilitatsiya” ахборот тизимини яратилиши ва ишга туширилишини таъминлайди.

Бунда:

  • Ички ишлар вазирлиги “Е-reabilitatsiya” ахборот тизимини яратиш ва ишга туширишда буюртмачи этиб;
  • “Е-reabilitatsiya” ахборот тизими ҳамда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси ўртасидаги ўзаро электрон ҳамкорлик, шу жумладан “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти юритувидаги “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот портали электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилиши белгиланади;
  • реабилитация марказларида сақланаётган барча шахсларнинг муаммолари ва уларни қизиқтираётган масалалар юзасидан доимий равишда онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳат олиши таъминланади;
  • реабилитация марказларида сақланаётган шахсларнинг маданий ҳордиқ чиқариш, моддий-маиший шароитлардан, ўқув-бадиий ва ахборот материалларидан, радио, телевидение ва бошқа ахборот воситаларидан фойдаланиш учун барча шарт-шароитлар яратилади;