Ўзбекистон | 07:43 / 26.05.2022
3238
2 дақиқада ўқилади

2022 йилда қарийб 5 минг гектар майдонда доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади

2022 йилда ўрмон хўжаликлари томонидан 4984 гектар майдонда доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади, 8555 тонна доривор ўсимликлар хомашёси тайёрланади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш маркази директори Ғайрат Жўраев маълум қилди.

Фото: Kun.uz

“Расмий хабарлар” канали хабарига кўра, 2022 йилда тизим ўрмон хўжаликлари томонидан 4984 гектар майдонда доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиб, 8555 тонна доривор ўсимликлар хомашёсини тайёрлаш режалаштирилган.

Шунингдек, тизимдаги 54 та давлат ўрмон хўжаликлари томонидан 195,1 гектар майдонда 8 турдаги (лаванда, розмарин, маврак, тимян, годжи ва бошқа) ноёб доривор ўсимликларнинг тажриба плантациялари барпо этилди.

2022 йил баҳор мавсумида тизимдаги 27 та давлат ўрмон хўжаликлари томонидан 11,5 гектар майдонда ноёб турдаги голубика, малина, смородина доривор ўсимликларнинг оналик тажриба плантациялари барпо этилди.

Бундан олдин дорихоналарга лицензия бўйича янги талаб қўйилиши хабар берилганди.

Президент фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизига доривор ўсимликлар хомашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситаларини жойлаштиришни дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишнинг лицензия талаблари ва шартларига киритиш чораларини кўради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид