Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Украина ғалласини денгиз орқали олиб чиқиб кетиш шартини айтди
Лавровнинг қайд этишича, Россия Украина портларидаги кемаларнинг эркин чиқиб кетишини кафолатлаган ҳолда керакли чораларни кўрмоқда.
Ғарб нима муҳимлигини: Украинадан озиқ-овқат маҳсулотларини олиб чиқиш мавзусида пиар қилишми ёки бу муаммони ҳал қилишда аниқ қадамларми, шуни аниқлаб олиши керак, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Украина портларидан ғалла ортилган кемалар чиқиши учун украиналиклар Украинага қарашли территориал сувларни миналардан тозалаши керак. Миналардан тозалаш масаласи ҳал бўлса, Россия ҳарбий-денгиз кучлари кемаларнинг тўсқинликларсиз ўтишини таъминлайди", - деди у.
Лавровнинг қайд этишича, "Россия бир ойдан буён Украина портларидаги кемаларнинг эркин чиқиб кетишини кафолатлаган ҳолда керакли чораларни кўрмоқда".
"Россия томони ўзига боғлиқ барча нарсага кафолат беради, Ғарб мамлакатлари эса озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси бўйича пиар қилиш ёки бу муаммони ечиш учун аниқ қадам қўйиш муҳимлиги борасида жиддий ўйлаб кўриши зарур. Гап уларда", - деди Лавров.
Аввалроқ Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Украинада 20 млн тонна ғалла сақланаётганини айтганди.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026