Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2021 йил бошида 73,4 ёшни ташкил этган.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига ўртача умр кўриш давомийлиги: 

  • аёллар учун – 75,8 ёш;
  • эркаклар учун – 71,7 ёш;
  • шаҳарда яшовчилар – 73,7 ёш;
  • қишлоқда яшовчилар – 73,8 ёш.

Шунингдек, Статистика қўмитасига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига республикада 14–30 ёшдаги жами доимий аҳоли сони 9 миллион 685 минг 564 нафарни ташкил этган.

Ўғил болалар – 4 954 910 нафар, қиз болалар – 4 730 654 нафар. 

2022 йил 1 январь ҳолатига республикада 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 518 минг 483 нафарни ташкил этган.