Ўзбекистон | 08:27 / 02.06.2022
11659
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати маълум бўлди

Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли маълумот билан чиқди.

Фото: iStock

Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-апрель ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати қуйидагича:

  • буғдой – 281,4 млн АҚШ долларига;
  • шакарқамиш – 119,6 млн АҚШ долларига;
  • маргарин маҳсулотлари – 113,3 млн АҚШ долларига;
  • қорамол гўшти – 66,5 млн АҚШ долларига;
  • картошка – 46,8 млн АҚШ долларига;
  • ўсимлик ёғи – 44,8 млн АҚШ долларига;
  • какао ва шоколад – 39,4 млн АҚШ долларига;
  • буғдой уни – 38,5 млн АҚШ долларига;
  • сут маҳсулотлари – 22,7 млн АҚШ долларига;
  • болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 22,6 млн АҚШ долларига;
  • банан – 21,9 млн АҚШ долларига;
  • парранда гўшти – 17,4 млн АҚШ долларига;
  • чой – 16,8 млн АҚШ долларига;
  • маккажўхори – 15 млн АҚШ долларига;
  • қаҳва – 11 млн АҚШ долларига;
  • мандарин – 9,1 млн АҚШ долларига.

Бундан олдин Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларини сотувчи давлатлар сони кўпайгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид