Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар қон билан ишлаш хизматини ривожлантириш асосий йўналишлари этиб белгиланади:
аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, қон донорларига сифатли хизмат кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
қон билан ишлаш хизмати муассасаларини юқори технологик ускуналари билан жиҳозлаш, гемотрансмисcив инфекцияларга текширишда замонавий иммунофермент текширувлари билан бир қаторда ПЗР-текширувларини амалиётга татбиқ этиш;
илғор хорижий тажриба асосида клиник ва ишлаб чиқариш трансфузиологияси йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, соҳа ходимларини нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларида малака оширишни ташкил этиш;
трансфузиология йўналишида юқори технологияларга асосланган фундаментал, инновацион ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш, ходимлар илмий салоҳиятини ошириш;
қон билан ишлаш хизмати муассасалари сарф воситаларига бўлган эҳтиёжини бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаш;
оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли орасида қон донорлиги аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, беғараз донорликни ривожлантириш бўйича волонтёрлик ҳаракатини оммалаштириш, сайёр донорлик кўламини кенгайтириш.
Ҳар ой иккинчи ҳафтаси “Қон донорлиги ҳафталиги” этиб белгиланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда “Қон донорлиги ҳафталиги” доирасида:
аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини тарғиб этувчи видеороликлар тайёрлайди;
қон донорлигини ривожлантиришга бағишланган телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни ташкил этади;
қон донорлиги муаммоларига бағишланган ижтимоий реклама маҳсулотларини тайёрлайди;
интернет, ижтимоий тармоқлар ва газеталарда қон донорлигининг аҳамияти тўғрисида мақолалар чоп этади;















