Ўзбекистон | 07:59 / 08.06.2022
9451
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда меҳмонхона ва дўконлар том қисмида ресторан ва кафетерийлар очилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев 7 июн куни ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокимлари олдига тегишли идора ва ташкилотлар билан бирга сервис ва хизмат кўрсатиш объектларида яратилган доимий янги иш ўринларини ярим йил якуни билан 300 мингтага, йил якунига қадар эса 800 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, бу кўрсаткичларни уддалаш мумкинлиги Бухоро вилояти мисолида тушунтирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мисол учун, Бухоро шаҳридаги тадбиркорлар эски шаҳардаги меҳмонхона, ошхона, савдо дўконларининг том қисмида ресторан ва кафетерийлар ташкил этган.

Шу каби шаҳарнинг 8 та марказий кўчасида жойлашган давлат ташкилотларининг 50 га яқин бинолари 1-қаватида 100 дан зиёд ресторан ва кафетерийлар, сервис жойларини ташкил этиш имкони мавжуд.

Вилоят ҳокимларига Бухоро тажрибасини 28 та шаҳар, барча туман марказлари ҳамда пойтахт туманларида жорий қилиш топширилди.

Иқтисодий тараққиёт вазирлигига республика бўйича давлат идораларининг балансидаги, йўл бўйларида жойлашган 4 мингга яқин маъмурий биноларидан сервис соҳасида самарали фойдаланиш бўйича дастур ишлаб чиқишга кўрсатма берилди.

Йиғилишда ой якуни билан 25 мингта ер участкаларини сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мавзуга оид